ННТлар фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

Ижтимоий-иқтисодий соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти эркинлиги кафолатларини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш учун қонунчиликни янада такомиллаштириш зарурати вужудга келмоқда.
Шу муносабат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик, жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Жумладан, кодекснинг 197-моддаси прим 8-модда билан тўлдирилмоқда.
Бунда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш БҲМнинг 7 бараваридан худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 15 баробаригача жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, кодекс 198-7-модда билан тўлдирилади. Унга кўра, жамоатчилик назорати субъектлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш натижалари бўйича баённома, хулоса, маълумотнома шаклида ёхуд қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклда тайёрланган якуний ҳужжатни белгиланган муддатда кўриб чиқмаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter