Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олган тадбиркорларга 50 млн сўмгача субсидия ажратилади

Президентнинг ПФ–85-сонли фармонига асосан, 2025 йил 1 июндан бошлаб И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача субсидия берилади.
Субсидиялар қуйидаги мақсадларда ажратилади:
• Сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизмати ташкил қилиш харажатларини қоплаш;
• Ҳамроҳлик хизматини жисмоний шахслар томонидан ўзини ўзи банд қилган тартибда амалга ошириш.
Шунингдек, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри юритилади.
Фармонда 2025 йил якунига қадар 80 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсни барқарор иш билан таъминлаш ва уларнинг муносиб даромад топишини кафолатлаш асосий мақсад сифатида белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter