Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уста деҳқонларга субсидия ва грантлар ажратиш тартиби белгиланди

Уста деҳқонларга субсидия ва грантлар ажратиш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда уста деҳқонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидия ва грантлар ажратиш тартиби белгилаб берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

2025 йил 13 майда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан деҳқон ва томорқа эгалари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида молиявий ёрдам ажратиш тартибини белгилайдиган низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Деҳқон ва томорқа эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги молиявий ёрдамлар тақдим этилади:

Ҳар йили 500 та маҳаллада амалга оширилган энг намунавий ва инновацион лойиҳалар учун – БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда грантлар;

Қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этган уста деҳқонларга – ҳар бир курс учун БҲМнинг 15 бараваригача субсидия;

Маҳалладаги хонадонларнинг камида 50 фоизи томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни ташкил этган уста деҳқонларга – 100 миллион сўмгача субсидия.

Субсидия олувчи уста деҳқонлар «маҳалла еттилиги» томонидан ўтказилган хатлов натижаларига асосан аниқланади. Ваколатли вазирлик 10 иш кунида таклифларни кўриб чиқади ва талабларга мос номзодларни саралаб олади. Кейин, ҳудудий меҳнат органлари бир иш куни ичида субсидия маблағларини «Онлайн маҳалла» платформаси орқали уста деҳқонларнинг банк карталарига ўтказиб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг