Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди
11 апрель куни Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Анвар Обиджон Ўзбек адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидан бири, ҳажвий адабиёт анъаналарини муваффақият билан ривожлантириб келаётган адиб эди. У 1947 йил 8 январда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги Полосон қишлоғида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган.
«Она ер», «Эй, Ёруғ дунё», «Оловжон ва унинг дўстлари», «Безгакшамол», «Аканг қарағай Гулмат», «Масхарабоз бола», «Жуда қизиқ воқеа», «Ерликлар», «Мешполвоннинг жанглари», «Аламазон ва Гулмат ҳангомаси», «Ажойибхона», «Олтиариқ ҳангомалари», «Одобли бўлиш осонми?», «Танланган шеърлар», «Ўғирланган паҳлавон», «Баҳромнинг ҳикояси» каби достон, қиссалар, шеърлар, пьесалар ва ҳажвий асарлардан иборат тўпламлар муаллифидир. Унинг «Қўнғироқли ёлғончи», «Топсанг ҳай-ҳай», «Қоринботир», «Тўтиқул» каби асарлари мамлакатимиз театрларида саҳналаштирилган.
Адиб 1997 йилда «Шуҳрат» медали, 2011 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter