Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангела Меркел канцлер лавозимидан кетгач нима қилмоқчи?

Ангела Меркел канцлер лавозимидан кетгач нима қилмоқчи?

Фото: CSN-TV

Германия канцлери вазифасини бажарувчи Ангела Меркел катта сиёсатдан кетгач, нималар билан шуғулланмоқчи? Немис журналистлари саволга ойдинлик киритишди.

Меркелнинг айтишича, ҳаммадан кўп хотиржам саёҳат қилиш ва мутолаа қилишни соғинган. Бу ҳақда «Frankfurter Allgemeine Zeitung» газетаси ёзмоқда.

«Канцлер сифатида айрим нарсалардан маҳрум эдим. Истаганимча саёҳат қилиш, китоб ўқиш ёки 20 дақиқадан сўнг тақдирларни ҳал этувчи ҳеч нарса содир бўлмаслигини ҳис қилган ҳолда бўш вақтимда яна нималар биландир шуғулланиш. Шуни кутяпман», — деди Меркел журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь санасида Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер Ангела Меркелга унинг ваколат муддати тугаши ҳақидаги хабарномани топширганди. Янги канцлер аниқ бўлгунига қадар, Меркел Германияни вақтинча идора қилиб туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг