Андижонда қайнота куёвининг 68 та жаримасини тўлаб берди
Андижон шаҳрида яшовчи М.А. турмуш ўртоғининг эгалигида бўлган Lacetti автомашинасини бошқариб, йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган. Натижада 68 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.
МИБ ахборот хизмати берган хабарга кўра, вилоят ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан бюронинг Андижон шаҳар бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 68 та қарорга мувофиқ М.У.дан жами 28 миллион сўм ундирилиши белгиланган.
Бўлим давлат ижрочиси автомашина эгасини жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Шунингдек, қарздорлик тўланмагани сабабли Lacetti автомашинаси жарима майдонига олиб кириб қўйилган.
Шу сабабли, куёви М.А. бошқарувида содир этилган 68 та жарима учун қайнота 28 миллион сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлаб беришини билдирган ва қизининг эгалигидаги автомашинани жарима майдонидан олиб чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter