Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларга имтиёзлар берилди

АКТ соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларга имтиёзлар берилди

Фото: MITC

Шу йилнинг, 1 феврал куни, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонида ҳамда «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб чиқилган еттита устувор йўналишдан иборат 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида кўрсатилган вазифаларни муддатда ижро этиш ва сифатли бажариш масалалари бўйича соҳа корхона ва ташкилотлари ҳамда ҳудудий бошқармалар учун видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов ўтказди.

Мазкур Фармонда Ахборот технологиялари вазирлигига телекоммуникация инфратузилмаси, электрон ҳукумат, IT-индустрияни ривожлантиришга оид 42 дан зиёд (14 та бўйича асосий ижрочи ва 28 та тадбир бўйича ҳам ижрочи), вазирлик ва идораларга эса 40 дан зиёд соҳага оид вазифалар белгиланган.

«Давлатимиз раҳбари томонидан АКТ соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Операторлар, провайдерлар ва кичик тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар берилди. 2025 йил 1 январга қадар бошқа хизматлар билан бир қаторда компютер хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди. 2022 йил 1 январдан мобил алоқа операторлари учун мобил алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкаси 10 фоиз этиб ўрнатилди, натижада маблағларни рақамли инфратузилмани янада ривожлантиришга йўналтириш имкониятлари яратилди.

2022 йил 1 апрелдан бошлаб қишлоқ жойлардаги антенна-мачталар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилди. Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан рақамли инфратузилмани жорий этиш лойиҳалари доирасида олиб кириладиган технологик ускуналар ва қурилмалар божхона божи тўловларидан озод этилди. Радиочастота спектридан фойдаланувчиларга радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилди. Давлатимиз раҳбари шунча имконият яратиб бергандан кейин, аҳолига сифатли ва замонавий телекоммуникация ва рақамли хизматларни кўрсатиш ҳамда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун барча имкониятларни шу масалага қаратишимиз керак»,— деди АКТ вазири Шерзод Шерматов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг