Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев атом энергетикаси бўйича йиғилиш ўтказди

10/02, 20:45

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш учун мамлакатимизда энергетиканинг барча манбалари ишга солинмоқда. Анъанавий генерациядан ташқари, сўнгги йилларда қарийб 4 гигаваттли муқобил қувватлар ишга туширилди ва “яшил” энергия улуши 16 фоизга етди.

Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти 3 соатгача қисқаради

03/02, 21:28

Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари бўйича ҳисобот билан танишди.

Президент мудофаа вазири ҳисоботини тинглади

03/02, 20:50

Хизмат йиғилиши якунида давлатимиз раҳбари томонидан миллий армияни замонавий қурол-яроғ билан жиҳозлашни давом эттириш, мудофаа саноати мажмуасини ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берилди.

Қуёш панелларини ўрнатишга 2 триллион сўм кредит ажратилади

27/01, 21:06

Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 19-мактаб тажрибаси асосида боғча, мактаб ва шифохоналарда иссиқлик насосини жорий қилиш оммалаштирилади.

Мирзиёев Тошкент вилояти бўйича танқидий йиғилиш ўтказди

10/12, 16:40

Тошкент вилояти ҳокими келгуси йил 5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш ҳамда экспортни 2 миллиард долларга етказиш бўйича режаларини тақдимот қилди.

Бухородаги барча ҳоким ва ўринбосарлар фавқулодда иш тартибига ўтади

29/11, 18:14

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда вилоятнинг иқтисодий кўрсаткичлари мавжуд салоҳиятга мос эмаслиги айтилди. Инвестицияларни ўзлаштириш, камбағаллик ва ишсизликни камайтириш борасидаги ишлар қониқарсизлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент бошқа вилоятдан келган тадбиркорларга тўсқинлик қилувчилар ҳақида гапирди

28/11, 19:39

Мутасадди раҳбарлар Андижон, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича 1,3 миллиард долларлик лойиҳаларни тезлаштириш бўйича ишлар қандай олиб борилаётгани юзасидан ҳисобот берди.

«Оилавий тадбиркорлик» доирасида 100 миллион сўмгача кредит бериш соддалаштирилади

28/11, 18:29

Сайхунобод тажрибаси асосида 164 та қишлоқ туманларининг 4 тадан маҳалласига минитехника берилиши белгиланди. Ким минитракторда хизмат кўрсатса, ўзини ўзи банд қилган бўлади ва уларга мамлакатимизда чиқадиган техника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги ҳолатни танқид қилди

28/11, 17:36

Ери бошқалардан карра-карра кўп бўлган Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида ўсиш уларнинг имконияти ва шароитига мутлақо мос эмаслиги қайд этилди. Бухоро ва Сирдарё вилоятларининг экспорти ўтган йилги кўрсаткичга етмаяпти.

Президент энергия таъминоти муаммоларини жойида ҳал этишга кўрсатма берди

15/11, 18:22

Бу йил қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш ҳисоб-китоб қилинган. Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетса, аҳоли эҳтиёжи янада ошади.

Яна