Путин Украинада гипертовушли қуроллар ишлатилиши бўйича саволга жавоб берди
Россия президенти Владимир Путин Россия армияси Украинада гипертовушли қуроллардан фойдаланмаслигини, бироқ улар мамлакат армиясида мавжудлигини иддао қилди. Бу ҳақда РИA Новости хабар берган.
«Масалан, қуруқликдаги қўшинларни ривожлантириш бўйича бизда кўп иш қилиш керак, лекин ўшанда бизда гипертовушли қуроллар йўқ эди, лекин ҳозир мавжуд. Ҳа, биз ундан ҳозир фойдаланмаймиз, лекин у мавжуд», — деди Путин.
Россия раҳбари, шунингдек, мамлакатда 2014 йилда мавжуд бўлмаган бошқа замонавий тизимлар мавжудлигини ҳам қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Путин аввалроқ мамлакат қўшинлари эгаллаб олган Мариупол шаҳрига борганди. Бу ташриф Гаага суди Путинни қамаш бўйича ордер бериши фонида юз берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter