Аҳолидан пилла сотиб олиш нархлари оширилади
Президент ўтказган видеоселектор йиғилишида ипакчилик, жун саноати ва коврак етиштиришни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхтаб ўтилди.
– Куни кеча мен ипакчилик, жун саноати ва коврак етиштириш тизимини такомиллаштириш бўйича янги қарорни имзоладим. Умуман, мен ҳокимларни яна бир бор огоҳлантирмоқчиман. Бу соҳалар билан бугундан бошлаб шахсан ўзлари шуғулланишга масъул бўлади. Бу қарордан энг асосий мақсад – қишлоқда бандликни таъминлаш орқали аҳоли даромадини ошириш, – деди давлатимиз раҳбари.
Маълумки, янги қарорга кўра, пилла боқувчиларга уни сотишдан тушган пулдан ташқари ҳар бир килограмм пилла учун давлат томонидан қўшимча 5 минг сўмдан субсидия берилади.
Шунингдек, соҳадаги тадбиркорларнинг ташаббуси билан пиллани аҳолидан сотиб олиш нархи 10 фоизга оширилиб, 1 килограмм пилла нархи 25 минг сўмга етказилди (2016 йилда 8 минг сўм, ўтган йилда 20 минг сўм бўлган). Яъни, энди қишлоқда икки қути пилла боққан оила 1 килограмм пилла учун 30 минг сўм, бир ойда 3,4 миллион сўм даромад топади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter