Бухорода катта миқдорда пилла сотаётганлар қўлга олинди
Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизматининг «Xabar.uz» га маълум қилишича, вилоятда пилла хом-ашёсининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолат аниқланган.
Олот туманида яшовчи пиллакор О.Ж. ўзининг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган пилла хом ашёсининг 400 килограмм қисмини пуллаган. Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида яшовчи М.Ю. ва С.Л. исмли шахслар ушбу пилла хом ашёсини «Дамас» русумли автомашина юкхонасида ноқонуний равишда вилоят ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганда, қўлга олинган.
Яна бир ҳолатда Олот туманининг Соён қоровул қишлоғида яшовчи аёл бошқа бир фуқарога 15 килограмм пиллани бир миллион сўм пул эвазига сотаётгани аниқланган.
Худди шундай ҳолат Ромитан туманида ўтказилган тадбирда ҳам аниқланган. Ушбу туманнинг Қумработ қишлоғида яшовчи фуқаро Ф.И.нинг «Дамас»и тўхтатиб текширилган. Ф.И. 367 килограмм пилла хом ашёсини Бухоро ҳудудидан ташқарига сотиш учун олиб чиқмоқчи бўлган.
«Шартномавий шартлар асосида давлатга топширилиши лозим бўлган пиллани қинғир йўллар билан олди-соттисини амалга ошириш жавобгарликка сабаб бўлади»,-дейди вилоят ИИБ масъул ходими.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текшурув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter