Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский Россия ва Украина ўртасида кимлар воситачи бўла олишини айтди

Зеленский Россия ва Украина ўртасида кимлар воситачи бўла олишини айтди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, Киев ва Москва ўртасидаги музокараларда воситачи ролини фақат АҚШ, Хитой ёки бутун Европа Иттифоқи ўз зиммасига олиши мумкин. Чунки улар кучли иқтисодиёт ва армияга эга.

Украина президенти, шунингдек, можарога барҳам бериш бўйича ҳар қандай таклифлар ўзи ишлаб чиққан «тинчлик формуласи»га асосланиши кераклигини таъкидлади.

«Фақат Россияни бу урушни тўхтатишга мажбур қила оладиган жиддий ва кучли иттифоқчилар воситачи бўлиши мумкин.

Дунёда бундай давлатлар кўпми? Озгина. Менимча, АҚШ шундай давлат, Хитой ва Европа Иттифоқи. Фақат бир давлат эмас, балки бутун Европа Иттифоқи. Бу шундай воситачилик миссияси бўлиши мумкин», деди Зеленский Варшавада Полша бош вазири Доналд Туск билан ўтказилган матбуот анжуманида.

Можарони тугатиш бўйича таклифлар, шу жумладан Венгрия Бош вазири Виктор Орбан тақдим этган таклифлар ҳақида гапирар экан, Владимир Зеленский яна бир бор унинг «тинчлик формуласи»га муқобил йўқлигини таъкидлади.

Шунингдек, у Виктор Орбаннинг Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун Москвага бориши унинг шахсий ташаббуси бўлганини ва Украина билан келишилмаганини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг