Владимир Жириновскийнинг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда
Россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский Москвадаги Марказий клиник шифохонага етказилганда оғир аҳволда бўлган. Унинг ҳолати айни дамда ҳам яхши эмас.
Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, сиёсатчи бир неча кундан бери шифохонада ётибди. У икки ҳафта давомида ўз касалини яшириб келгани ҳам тахмин қилинмоқда.
Ura.ru сайтининг ёзишича, сиёсатчи кислород аппаратига ҳам уланган.
Аввалроқ Жириновский коронавируснинг «омикрон» штамми билан касаллангани маълум бўлган эди. Манбаларга кўра, Жириновскийнинг ўпкасининг 50-75 фоизи зарарланган бўлиши мумкин, унга коронавирус фонида ривожланган икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter