Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Владимир Жириновскийнинг вафот этгани тасдиқланмади

Владимир Жириновскийнинг вафот этгани тасдиқланмади

Фото: Regnum

Россиянинг бир қатор ОАВлари ЛДПР партияси раҳбари Владимир Жириновский вафот этгани ҳақида ёзишмоқда. Маълумотни сенатор Пронюшкин тасдиқлаган, бироқ ўлим ва унинг сабаблари ҳақда етарлича маълумотлар оммага ошкор қилинганича йўқ.

Хусусан, ҳозирча «Lenta.ru» Жириновскийнинг ўлими ҳақида ёзган бўлса, «РИА Новости» ушбу хабарни инкор қилиб чиқмоқда. Нашрнинг қайд этишича, сиёсатчининг аҳволи стабил, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Россия Либерал-демократик партияси раҳбари коронавирус инфекциясини бошидан ўтказганлар касаллик оқибатларидан халос бўлиш учун касалхонада даволанаётган эди.

Жириновский ўзининг мунозараларга сабаб бўлувчи нутқлари билан халқаро жамоатчиликка яхши таниш эди. Бундан аввалроқ ҳам унинг вафоти ҳақида хабарлар тарқалган, аммо оқибатда барчаси ёлғон бўлиб чиққан эди.

Рус сиёсатчиси 1946 йилнинг 25 апрел куни Олмаотада туғилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг