Жириновскийнинг партияси сиёсатчининг ўлими ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди
Россия либерал-демократик партияси марказий аппарати партиянинг амалдаги раҳбари Владимир Жириновскийнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга ишонмаслик кераклигини айтди.
Бу ҳақда партия аъзоларига юборилган ҳужжатга таяниб, Ura.ru Телеграм каналида хабар берилди.
Либерал-демократик партия вакилларига кўра, «халқ олдида партияни обрўсизлантиришни истаган фирибгарлар кўпайган».
«Фитначилар партия аъзоларига қўнғироқ қилиб, ўзларини Либерал-демократик партия марказий аппарати ходимлари сифатида таништириб, Владимир Жириновский вафот этганини айтишмоқда. Биз расман эълон қиламиз — бу ёлғон!»,—дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, 9 феврал куни Жириновский коронавирус туфайли шифохонага тушгани маълум бўлганди. Унинг аҳволи оғир дея баҳоланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter