Туркия 85 та давлатда қарийб икки миллион нусха Қуръон тарқатди
Туркия Диний жамғармаси (TDV) 85 давлатга 1 миллион 731 минг 884 нусха Қуръон тарқатди. Бу ҳақда TDV хабарида айтилади.
Акция Туркия Диёнат Жамғармаси ва Туркия Дин ишлари бошқармаси ташаббуси билан амалга оширилаётган «Қуръони карим совғам бўлсин» лойиҳаси доирасида ўтказилди.
Муқаддас китоб 41 тил ва диалектда нашр этилган.
TDV бош директори Изани Тураннинг Anadolu агентлигига айтишича, биргина Рамазон ойида 25 давлатдаги 89 минг кишига 6 тилда Қуръон берилган.
«Қуръонни ўрганишга, айниқса, очлик ва қашшоқлик жуда юқори даражада бўлган Африка мамлакатларида қизиқиш уйғотади. Болалар кейинчалик ҳофиз бўлишлари учун Қуръони Каримдан ёғоч ва тери парчаларига битилган битикларни ўрганишга ҳаракат қилмоқда. Биз бу одамларга совға қилаётган Қуръон нусхалари уларнинг ҳаётини осонлаштириб, уларга катта бахт келтирмоқда», — деди у.
Хабарда айтилишича, лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун 4333 қисқа рақамига «QURAN» матни билан СМС юбориш ёки bagis.tdv.org сайти орқали хайрия қилиш керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter