Қрим кўпригидаги портлашда ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилди
Россия Тергов қўмитаси Қрим кўпригидаги портлашда ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган.
Тергов қўмитаси улар портлаган юк машинаси ёнида бўлган автомобилда бўлганликларини тахмин қилишмоқда.Ҳозирда икки қурбон – бир эркак ва бир аёлнинг жасади сувдан олиб чиқилган. Уларнинг шахси аниқланмоқда.
Тергов доирасида кўприкда портлаб кетган юк машинаси ва унинг эгаси ҳақидаги маълумотларни ҳам аниқлаган. У Краснодар ўлкасида яшовчи киши бўлиб, ҳозирда унинг яшаш жойида тергов ҳаракатлари бошланган.
«Шунингдек, юк автомобилининг ҳаракатланиш йўналиши ва тегишли ҳужжатлар ўрганилмоқда.
Жиноят юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда», – дейилади РФ Тергов қўмитаси маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, бугун тонгда, Россияни Қрим яримороли билан боғловчи Керч кўпригида ёнғин юз бергани айтилган, кейинроқ эса ёнғинга юк машинасининг портлаши сабаб бўлгани айтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter