Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Хитойга сафар қилиши маълум бўлди. Хўш?

Путин Хитойга сафар қилиши маълум бўлди. Хўш?

Россиянинг Хитойдаги собиқ элчиси, Федерация Кенгашининг Халқаро алоқалар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Aндрей Денисовнинг айтишича, Хитой раҳбари Си Цзинпин Россия президенти Владимир Путиннинг Хитойга 2023-йил октабр ойида келишини кутмоқда.

Бу ҳақда ТAСС агентлиги хабар бермоқда.

«Си Цзинпин Валентина Ивановна Матвиенко билан учрашувда Хитой томони Россия президентининг октябр ойида кутилаётган «Бир камар, бир йўл» форумида иштирок этиш учун кутилаётган ташрифига тайёргарлик кўраётганини айтди», — деди дипломат.

Учрашувда нималар муҳокама қилиниши ҳозирча очиқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Путин ва Си Цзинпин охирги марта март ойида Хитой лидерининг Москвага ташрифи давомида учрашишганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг