Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ва Медведев қаерда? Расмий жавоб берилди

Путин ва Медведев қаерда? Расмий жавоб берилди

Россия президенти Владимир Путин айни дамда Кремлда ишламоқда.

Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, давлатга қарашли РИA «Новости» агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Москвани тарк этгани ҳақидаги хабарлар ҳам рад этилди. 

Россия ОАВларига кўра, пойтахт Москвага кириш йўлларини ҳарбийлар эгаллаган, улар хавфсизлик чораларини кўрмоқда. Пригожин кучлари эса Москвадан 4-5 соатлик йўлдаги Липецкка етиб келгани ҳақида маълумотлар мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз, 24 июн куни «Вагнер» ҳарбий ширкати кучлари Евгений Пригожиннинг баёнотларидан кейин Ростов-Донга кирди.

Россияда оғир сиёсий вазият юзага келди. Путин видеомурожаат йўллаб, Пригожиннинг ҳаракатларини «хиёнат» деб атади. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг