Путин бугун «катта йиғилиш» ўтказади
Махачқалъа аэропортидаги ҳолат бўйича Россия президенти Владимир Путин бугун йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
Кремл таъкидлашича, президент Владимир Путин бугун, душанба куниёқ «катта йиғилиш» ўтказиб, «Ғарбнинг Яқин Шарқдаги воқеалардан Россия жамиятини парчалаш учун фойдаланишга уринишларини» муҳокама қилади.
Йиғилишда Бош вазир Михаил Мишустин, Россия парламентининг икки палатаси спикерлари ва хавфсизлик блоки раҳбарлари – Бош прокурор, Хавфсизлик кенгаши котиби, Мудофаа ва Ички ишлар вазирлари, Россия гвардияси бошлиғи, Ташқи ишлар вазири, Тергов қўмитаси ҳамда Федерал хавфсизлик хизмати раҳбарлари қатнашади.
Тартибсизликлардан бир неча соат ўтгач, Доғистон раҳбари Сергей Меликов ҳодисага Украинанинг алоқадорлиги ҳақида даъво қилди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Доғистондаги тартибсизликларни чет эл аралашуви билан боғлади.
«Маълум ва равшанки, кечаги Махачқалъа аэропорти атрофидаги воқеалар асосан ташқи аралашув, жумладан ташқи ахборот таъсирининг натижасидир», — деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, Махачқалъа аэропортидаги ҳодисада 20дан зиёд киши жабрланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter