Путин: 2 ҳафта ичида барча сафарбарлик тадбирлари якунланади
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган РФ президентининг матбуот анжуманида Владимир Путин 2 ҳафта ичида барча сафарбарлик тадбирлари якунланишини маълум қилди.
«Қисман сафарбарлик доирасида чақирилганларнинг барчаси ҳарбий тайёргарликлардан ўтиши керак. Барча сафарбарлик тадбирлари 2 ҳафта ичида якунланади.
Ҳозирда Мудофаа вазирлигидан сафарбарлик бўйича янги таклифлар келиб тушмади ва режалаштирилгани ҳам йўқ», – деди Путин.
У, шунингдек, сафарбарликнинг зарурати тўғрисида ҳам тўхталиб: «Украина билан алоқа чизиғимиз 1,1 минг км, уни фақат шартнома бўйича ҳарбийлар ҳимоя қилишнинг иложи йўқ, шунинг учун улар сафарбарлик эълон қилишга мажбур бўлишди», – дейди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter