Пашинян «КХШТ Aрманистонни тарк этиши» ҳақида гапирди
Aрманистон бош вазири Никол Пашинян унинг мамлакати КХШТдан чиқмоқчи эмаслигини, бироқ «КХШТнинг ўзи Aрманистонни тарк этишидан» хавфсирашини айтди.
«КХШТ Aрманистонни тарк этишидан хавотир бор. Менинг баҳоим шуки, КХШТ истайсизми ёки йўқми, Aрманистонни тарк этмоқда ва бу бизни хавотирга солмоқда», — деди Пашинян Ереванда ўтказилган матбуот анжуманида.
Шунингдек, у КХШТ Бош котиби ўринбосари лавозимига Aрманистонга таклиф қилинган квотанинг рад этилишига ҳам изоҳ берди. Унга кўра, Ереван бу квотани хавфсизлик омили деб ҳисобласа, рози бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон билан можаро вақтида Арманистон КХШТдан ёрдам сўраган, аммо бу амалга ошмаганди.
Шундан сўнг, Никол Пашинян 2023 йилда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (ОДКБ) ўқув машғулотларини ўтказишдан бош тортишини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter