ОАВ: Жеки Чан коронавирусга чалинган бўлиши мумкин
Хитойлик таниқли актёр Жеки Чан коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳақда US Hola нашри хабар тарқатди.
65 ёшли актёр Гонгконгдаги 60 кишилик тадбирда қатнашган. Тадбир иштирокчилари ичида вирус юқтирганлар бўлган.
Байрам тадбиридаги полиция вакилида касаллик белгилари аниқланган. Бошқа қатнашчилар зудлик билан карантинга олинган.
Ҳозирча Жеки Чаннинг яқинлари ва маҳаллий ҳукумат унинг касалликка чалинганини тасдиқламаган.
Ҳозирга қадар коронавирус билан 80 мингга яқин киши оғригани аниқланди.
Аввалроқ, Жеки Чан вирусга қарши вакцина топган кишига бир миллион доллар ваъда қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter