Жеки Чан 70 ёшда! (видео)
Ишониш қийин, аммо рост — ажойиб филмлари билан қалбларни забт этган, жанг санъатига юморни олиб кирган Жеки Чан бугун 70 ёшини қаршилади.
1954 йилнинг 7 апрелида Гонконгда, камбағал оилада туғилган, ўз истеъдоди, қатъияти ва метин иродаси билан жаҳон миқёсига чиқа олган буюк шахс.
Жеки Чан (асл исми Чжан Консан) жанг санъатига комедия билан бирга ўзига хос акробатик услуб олиб кирдики, унда қуролдан бошқа ҳамма нарса ишлатилади. 100 дан зиёд филмларни суратга олган ва бош ролни ўзи ўйнаган. Кўплаб филмларидаги қўшиқларни ўзи ижро этган, ҳар томонлама серқирра истеъдод.
Экранда жанг санъати билан томошабинни ҳайратда қолдирган Жеки Чан ҳаётда ўта камтарин инсон дейишади. Киносанъатига қўшган ҳиссаси учун фахрий «Оскар» мукофоти билан тақдирланган.
Қуйидаги қизиқарли фото+видео тўплам Жеки Чаннинг 1 дан 69 ёшгача ҳаёт йўли ҳақида:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter