Жеки Чан оғир аҳволда шифохонага ётқизилди
Шу йилнинг 25 декабрга ўтар кечаси жанг санъати устаси ва таниқли хитойлик актёр Жеки Чан Шанхайдаги Лин Шан шифохонасига олиб кетилди. ОAВ хабарига кўра, унинг аҳволи оғир.
Маълумотларга кўра, Жеки Чаннинг оғир аҳволи ҳақидаги хабарлар Хитой ижтимоий тармоқларидан фаол равишда ўчирилмоқда, унинг аҳволи ҳақида маълумот алмашаётган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари блокланган.
Aввалроқ Sony pictures компанияси The Karate kid 2 филмининг актёрлар таркибини эълон қилганди. Филмдаги асосий роллардан бирини Жеки Чан ижро этиши керак.
69 ёшли Жеки Чан кинодаги фаолиятини каскадёр сифатида бошлаган. Чаннинг биринчи омадли лойиҳаси 1978 йилда ишланган "Бургут соясида илон" комедияси эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter