Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жеки Чан Олимпия машъалини Буюк Хитой девори бўйлаб олиб ўтди

Жеки Чан Олимпия машъалини Буюк Хитой девори бўйлаб олиб ўтди

Фото: Twitter / Beijing2022

Жеки Чан Пекин олимпиадаси машъаласи эстафетасида қатнашди. Голливуднинг 68 ёшли афсонаси Олимп оловини кўтариб ўтган 30-машъалачи бўлди.

У Буюк Хитой деворининг энг гавжум қисми — «Бадалин»да машъалани кўтариб ўтди.

«Иккита Олимпия ўйинида машъала кўтарувчи бўлганимдан жуда ғурурланаман ва бахтлиман. Умуман олганда, бу менинг тўртинчи Олимпиадам. Шодлигимнинг чеки йўқ», — ўз ҳиссиётларини Жеки Чан шундай ифодалади.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия машъаласига кеча, 2 февраль куни Пекинда старт берилди. Машъала 12 асосий нуқта бўйлаб ўтади. Эртага, 4 февраль куни олов Пекин Олимпия боғига — XXIV Қишки олимпия ўйинлари тантанали очилиш маросимига етиб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг