Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дарахтларнинг энди ёрқин ва иссиқ кийими бор

Дарахтларнинг энди ёрқин ва иссиқ кийими бор

фото: Жэньминь жибао

Aтрофдаги нарсаларни матоли яъни тўқилган буюмлар билан безаш бўйича санъат тури – «yarn bombing» Хитой пойтахти Пекинга ҳам етиб келди. Гап шундаки Пекин кўчаларидан бирининг дарахтларида ёрқин кийимлар пайдо бўлди. Бу ёрқин кийимли дарахтлар одамларнинг эътиборини тортмай қўймади – эндиликда уларни кўпчилик суратга олишмоқда.

 

Бундай иссиқ кийимлар дарахтларни совуқдан ҳимоя қилади ва хавфсиз қишлаш учун шароит яратади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, сомон ёки каноп арқонидан анъанавий фойдаланиш билан солиштирганда, бу ёрқин кийимлар кўп функцияларни бажаради: улар нафақат дарахтларни совуқдан, шамолдан ва намликдан ҳимоя қилади, балки шаҳар ландшафтининг ёрқин безагига айланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг