ЖАРда аянчли ҳодиса бўлди
Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург мегаполиси марказида жойлашган бинолардан бирида содир бўлган йирик ёнғин натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, 73 киши ҳалок бўлди,52 киши жароҳат олди. Қурбонлар сони яна ортиши мумкин.
Кечаси содир бўлган ёнғиндан қутқарувчилар ўнлаб одамларни эвакуация қилган. Ёнғин бошланган вақтда уйда қанча одам бўлгани номаълум.
Тафсилотларга кўра, ёнғин дастлаб ноқонуний эгаллаб олинган бинода бошланган. Бундай уйларда электр йўқлиги сабабли, шам ёки газ горелкаси ишлатилгани сабаб бинога ўт кетган бўлиши мумкин. Аниқ сабаблар ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter