Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсоният катта очарчилик ёқасида — Германия вазири

Инсоният катта очарчилик ёқасида — Германия вазири

Қурғоқчилик, коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз ва Украинадаги уруш Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик кўламли очарчиликни келтириб чиқариши мумкин.

Дунё бўйича озиқ-овқат 30 фоизга қимматлашди, нархлар бўйича рекордлар янгиланяпти, деди Германия иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт масалалари вазири Свеня Шулце.

ФАО (БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури) маълумотларига кўра, жаҳонда 300 млн киши очарчиликдан азият чекмоқда ва бу рақамлар катталашиб боряпти. «Дунё Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик қаҳатчилик билан юзлашиш, миллионлаб қурбонлар бериш хавфи остида», — деди Шулце.

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари озиқ-овқат ва минерал ўғитлар билан  билан таъминланиш борасида Россия ва Украинага жуда боғланиб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг