Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маскнинг баёнотидан сўнг криптовалюталар нархи қимматлашди

Илон Маскнинг баёнотидан сўнг криптовалюталар нархи қимматлашди

Дунёнинг энг бадавлат кишиси, миллиардер Илон Маск Tesla маҳсулотларини «dogecoin» криптовалютаси билан сотиб олиш мумкинлигини маълум қилди. Хабардан сўнг «dogecoin» (криптовалюта) 18 фоизга ошди. Бу ҳақда «Reuters» хабар бермоқда.

Илон Маск ўзининг Твиттер аккаунтида «Cyberwhistle» ва «Cyberquad for Kids» каби маҳсулотларни криптовалюта ёрдамида харид қилиш мумкин, деб ёзди.

«Cyberquad for Kids»

Маскнинг криптовалюталар ҳақидаги твитлари 2021 йилда криптовалюталарнинг нархини тахминан 4000 фоизга ошишига сабаб бўлганди.

Аввалроқ «Binance» крипвалюталар биржаси бош директори Чанпэн Чжао криптовалютада энг бой одамга айлангани ҳақида маълумот берган эдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг