Tesla биринчи марта Audiдан кўпроқ машина сотди

Tesla Model Y.
АҚШнинг Tesla электромобиллар ишлаб чиқарувчиси, 2024 йил якунларига кўра, илк маротаба Германиянинг Audi премиум-брендини жаҳонда автомобиллар сотиш бўйича қувиб ўтди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
«Volkswagen AG таркибига кирувчи Audi 2024 йилда 1,67 млн дона ёки бир йил илгаригидан 12 фоиз оз автомобил сотди. Европа ва Хитойда кучаяётган рақобат ҳамда Audi электромобилларига талаб сустлиги боис, бренд ўтган йили 1,79 млн дона автомобил сотган Tesla компаниясидан ортда қолди», — дейилади хабарда.
Жаҳон бозорида энг харидоргир автомобиллардан саналган Tesla Model Y кроссовери бу йил ҳам янгиланади. Айни ҳолатда Audi ва бошқа немис автомобилсозларининг «люкс» тамғали машиналарига Хитойда талаб янада пасаяди. Европада эса бир нечта мамлакат электрокарлар харидига субсидияларни қисқартирди, оқибатда электромобиллар савдоси кутилмалар даражасидан қуйилигича қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter