Америкалик кампир чолини заҳарлаб ўлдирди, ярим миллион долларни ўғирлади
АҚШнинг Айдахо штатида полициячилар 68 ёшли Ларри Айзенбергнинг сирли ўлимини ўрганмоқда, у 2018 йил февраль куни тонг саҳарлаб 64 ёшли турмуш ўртоғи Лори билан учрашгани моторли қайиқда Кер-д’Ален кўлига кетган ва қайтиб келмаган. Икки йилдан сўнг аёлга қотиллик айбини қўйишган. Бу ҳақда «Idaho State Journal» газетаси хабар берди.
Айзенбергнинг ўзи полициячиларга маълум қилишича, учрашув вақтида қайиқнинг мотори ўчиб қолган, турмуш ўртоғи уни текшириш учун энгашаман деб мувозанатни сақлаб қололмаган ва сувга тушиб кетган. Унга ёрдам беришган уринган, бироқ ўзи ҳам йиқилиб тушган ва қайиққа боши билан урилган. Икки соатдан сўнг полициячиларга қўнғироқ қилиб, ҳодисадан хабардор қилган.
Бундай сусткашликни аёл фожиа жойини тарк этишни хоҳламагани билан изоҳлаган. Бироқ икки ойдан сўнг ғаввослар эркакнинг мурдасини топишган ва экспертиза ўтказишган. Буни қарангки, у чўкиб ўлмаган, дифенгидрамин (димедрол) билан заҳарланган экан. Ўшандан сўнг содир бўлган воқеа тахминларидан бири қотиллик бўлди.
Жаноб Айзенберг ғойиб бўлган куни унинг турмуш ўртоғи ишлаган компания ярим миллион доллар ўғирлаганликда гумон қилиниб аёлни эгаллаб турган лавзомидан бўшатганини эълон қилди. Кейинчалик у қилган ишига иқрор бўлган ва беш йилга озодликдан маҳрум этилган.
Лори қамоқдалигида эрининг ўлими билан боғлиқ тергов ҳаракатлари давом этди. Терговчилар унинг ёзиб қолдирган васиятида ғалати ҳолатни аниқлашди. Кимдир унга қўл билан ёзиб ўзгартириш киритган. Унга кўра 80% мерос ўз фарзандларига эмас, 6 нафар ўгай қизга (Лорининг бошқа никоҳидан бўлган) қолдирилган.
Охир-оқибат, улардан тўрт нафари фирибгарлик мақсадида фитна уюштиришганини тан олди. Уларнинг онасига қарши қотиллик айблови илгари сурилди. Ҳозир аёлни яна суд кутмоқда, унга икки миллион долларлик гаров пули тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter