Самолётлар тўқнашиши натижасида 8 киши ҳалок бўлди
Американинг Айдахо штатида иккита енгил моторли самолёт тўқнашиб кетди. Натижада саккиз киши ҳалок бўлди, дея хабар берди CNN.
Кер-д'Ален кўлига ғарқ бўлган самолётлардан фақат икки кишининг жасади чиқариб олинган. Қолган олти нафари бедарак кетган деб ҳисобланмоқда, бироқ ҳалок бўлгани айтилмоқда. Улар орасида катталар ҳам, болалар ҳам бўлган. Лекин самолётлар бортида айнан нечта вояга етмаганлар бўлганлиги маълум қилинмаган.
Таъкидланишича, ҳаво кемалари гидролокаторлар ёрдамида 40 метр чуқурликдан топилган. Яқин икки кун ичида уларни чиқариб олиш кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter