Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япониялик кампирлар маймунларга қарши уруш эълон қилишди

Япониялик кампирлар маймунларга қарши уруш эълон қилишди

Фото: «Fukuishimbun»

Япониянинг Фукуи префектураси Кейиси шаҳрида истиқомат қилувчи уч нафар кекса деҳқон «Маймунлар овчиси» отрядини тузишди, деб ёзади маҳаллий «Fukuishimbun» нашри.

Таъкидланишича, Масако Исимура, Тацуко Киносита ва Миюки Ии пневматик қурол билан қуролланиб, ўз уйлари атрофида қўриқчилик қилишмоқда.

Тажовузкор макакалар беш йил олдин Кейисини «босиб олишганди». Жониворлар янги яшаш шароитларига жуда тез мослашиб, маҳаллий аҳолига ноқулайликлар туғдира бошлади. Маймунлар мева-сабзавотларни юлиб кетар, озиқ-овқат маҳсулотларини ўғрилар, уйларга бостириб кирар ва, ҳатто, одамларга ҳужум қилишдан ҳам тап тортмайдиган бўлиб кетишди. Устига-устак, яқинда маймунлар галаси Кейисида жойлашган будда ибодатхонасига зарар етказишди.

Расмийлар йил бошиданоқ макакалар муаммосини ҳал қилишни бошлаб юборишган. Улар шаҳар аҳолисига жониворларга қарши курашиш усулларини ўргатишмоқда. Бундан ташқари, шаҳар маъмурияти кекса аёлларнинг маймунларни қўрқитиш учун пневматик қуроллардан ўқ узиш ташаббусини қўллаб-қувватлашди. Қарори қатъий кекса момолар эса сурбет макакалар аниқланган жойга қўнғироқ бўлган заҳоти етиб боришга тайёр эканликларини билдиришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг