Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2008 йилги молиявий инқироздан буён энг ёмон кўрсаткич қайд этилди

2008 йилги молиявий инқироздан буён энг ёмон кўрсаткич қайд этилди

Фото: «Москва 24»

2022 йилда жаҳон акциялар ва облигациялар бозорлари $30 триллиондан зиёд йўқотишга учради. Бу 2008 йилги молиявий инқироздан буён энг катта кўрсаткич, дез ёзди Financial Times.

Financial Times келтирган маълумотларга кўра, MSCI All-World ривожланган ва ривожланаётган бозорларида акциялар индекси қийматининг бешдан бир қисмини йўқотган. S&P 500 (қимматбаҳо қоғозлари Америка биржаларида сотилувчи 500 та энг йирик компанияни ўз ичига олган) индекси эса деярли 20 фоизга, АҚШнинг NASDAQ биржаси индекси эса 33 фоизга қулади.

Хитой биржаларида қулаш долларли эквивалентда 28 фоиз (юанда — 22 фоиз)ни ташкил этди.

MSCI Europe индекси долларда — 16 фоиз, еврода — 11 фоиз пастлади.

РБК ёзишича, 2022 йилда Москва биржаси индекси 43,12 фоизга қулади. Freedom Finance Global экспертлари Россия савдо майдонини жаҳондаги асосий фонд бозорлари орасида йил бошидан буён кузатилган динамикалар бўйича «мутлақ аутсайдер» деб топди.

Криптовалюталар бозорининг 2022 йилдаги йўқотиши — $1,7 трлн, деб хабар берди Financial Times.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг