ТАТУ талабалари Мадридга йўлланмани қўлга киритишди!

Бугун, 7 декабрь куни Тошкентдаги Инҳа университетида «Open Data Challenge-2018» (Хакатон) танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тошкент ахборот технологиялари университети матбуот хизматининг хабар беришича, Хакатонда университетнинг «Ахборот хавфсизлиги» факультети талабалари Турғунов Рустам, Галиуллин Тимур, Валиев Шерзод, Файзиев Мухаммаджон «Signum» лойиҳаси билан 1-ўринни қўлга киритишди ва танлов Гран-приси — Мадридга йўлланмани қўлга киритишди!
Шунингдек, «Энг яхши бизнес лойиҳа» йўналишида ТАТУнинг «Дастурий инжениринг» факультети талабалари Собиров Жамшид, Абдуяминов Азамат, Олимов Азиз, Каримов Оқил, Машҳуров Азамат «BizPlace» лойиҳаси билан 2-ўринни қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, «Open Data Challenge» танловида иштирокчилар очиқ маълумотлардан фойдаланиб, аниқ белгилаб берилган муддат ичида абстракт ғояларни янги веб ёки мобиль хизматларнинг тажриба намуналарига ёки альфа-кўринишларига келтиришади.
Уч кун давомида «Open Data Challenge-2018» иштирокчилари жамиятнинг барча жабҳалари – молия, транспорт, таълим, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа йўналишларда фойдали бўлган янги лойиҳаларни тақдим этдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter