«Open Data Challenge» танловида қандай лойиҳалар билан иштирок этиш мумкин?
Ўзбекистонда анъанавий «Open Data Challenge» танлови эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Танлов ташкилотчилари ҳар бир номинация бўйича батафсил маълумотларни келтириб ўтишди.
Биринчи номинация «Ақлли шаҳар» учун очиқ маълумотларга асосланган энг яхши лойиҳа (мобиль ёки веб илова, хизмат). Очиқ шаҳар маълумотларига асосланган ҳолда ахборот ва инновацион технологиялардан фойдаланиб, фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, шаҳарнинг бирор муаммосини муаммоларини ҳал қилишга қаратилган ечим (иловалар ёки қурилмалар) яратиш. Номинация доирасида лойиҳанинг «ақлли шаҳар» концепциясига мувофиқлиги баҳоланади. Ушбу концепция ҳаётий фаолият тизимларидан тежамкор ва экологик жиҳатдан тўғри фойдаланишни кўзда тутувчи инновацион технологияларни қўллаш ёрдамида шаҳарда замонавий ҳаёт даражасини таъминлашдан иборат.
Иккинчи номинация – Очиқ маълумотларга асосланган энг яхши бизнес лойиҳа (мобиль ёки веб иловалар, хизмат). Давлат ва хусусий компания очиқ маълумотларидан фойдаланиб, қўшимча қиймат ва тижоратлаштириш истиқболларини яратишга йўналтирилган ечим (дастур ёки қурилма) ишлаб чиқиш. Бошқа сўз билан айтганда, лойиҳа тижорат қийматига (даромад келтириш қобилияти) эга очиқ маълумотларга асосланган ечим таклиф қилиши лозим. Масалан: https://www.zillow.com/ — кўчмас мулкни излаш хизмати, Weather Channel (https://weather.com/) — об-ҳаво хизмати ва ҳ.к.
Учинчи номинация – Очиқ маълумотларни генерациялаш (трансформациялаш) бўйича энг яхши лойиҳа (мобиль ёки веб илова, хизмат). Одамлар ёки бошқа тизимлар томонидан кейинчалик фойдаланилиши учун маълумотларни яратиш (генерациялаш) ёки уларни қайта ишлаш (трансформациялаш)га имкон берувчи ечимларини (дастур ёки қурилмани) ишлаб чиқиш. Бундай ечимнинг намунаси – бу Waze мобиль навигатори бўлиб, у реал вақт режимида йўлдаги тирбандликлар, йўл тўсиқлари, радарлар, инспекторлар ва ҳайдовчилар учун муҳим бўлган бошқа маълумотларни янгилаб туради. Ушбу навигатор маълумотлари илова фойдаланувчилари – машина ҳайдовчилари томонидан киритилади. Намлик, чанг, кимёвий элементлар ва бошқа датчикларга эга бўлган, атроф-муҳит ҳавосининг сифати ҳақида маълумотларни генерация қиладиган аппарат мажмуаси қурилманинг намунаси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола бўйича рўйхатдан ўтиш лозим: https://data.gov.uz/ru/challenge/register. Шуниндек, Facebook тармоғидаги https://www.facebook.com/OpenDataChallenge/ саҳифасида ҳам керакли маълумотлар тақдим этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter