Тошкентда «Open Data Challenge» хакатони бўлиб ўтади
27–29 январь кунлари Тошкент шаҳрида «Open Data Challenge» хакатони бўлиб ўтади.
«Open Data Challenge» – бу очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда технологик ечимларни ишлаб чиқиш бўйича ҳар йиллик танлов. Хакатон фуқароларнинг очиқ маълумотлардан фойдаланишга бўлган қизиқишини ривожлантириш ва оширишга қаратилган.
Ушбу танловнинг мақсадлари – фан бўйича профессионал ҳамжамиятни ривожлантириш; давлат ва муниципал ҳокимият органлари вакилларининг, шунингдек, хакатон иштирокчиларининг тегишли ваколатларини ривожлантириш; давлат ва муниципал очиқ маълумотларнинг ижтимоий ва иқтисодий салоҳиятини амалга ошириш.
Танлов иштирокчиларидан қуйидагилар талаб қилинади:
- барча тадбирларда тўлиқ иштирок этиш;
- рақамли ечим яратиш;
- ҳам индивидуал, ҳам жамоавий аризалар қабул қилинади. Уч кишидан иборат бўлган жамоалар иштирок этишлари мумкин, ушбу жамоаларнинг иштирокчиларидан бири қатнашиш учун жамоавий ариза топшириши керак. Индивидуал аризачилар хакатоннинг биринчи кунида жамоага қўшилишлари мумкин.
Ариза топшириш ва батафсил маълумот олиш:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter