Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қораўзакда янги почта алоқаси бўлими очилди: АКТ вазири туман почта ва телекоммуникация ходимлари билан учрашди

Қораўзакда янги почта алоқаси бўлими очилди: АКТ вазири туман почта ва телекоммуникация ходимлари билан учрашди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 22 февраль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида, Қораўзак туманида янги почта алоқаси бўлимининг очилиш маросимида қатнашди ҳамда телекоммуникация боғламалари фаолияти билан танишди.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ Қорақалпоқ филиалининг Қораўзак туманида жойлашган почта алоқаси бўлими биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди: энди аҳолига замонавий ва қулай шароитларда хизмат кўрсатилади.

«Боғлама-мижоз» тартибида почта жўнатмаларини марказдаги саралаш бўлимидан олиб манзилгача етказиб бериш амалиётини жорий этиш доирасида туман почтачилари электроскутерлар билан таъминланди.

Ҳозир туман аҳолиси ва меҳмонлари учун ушбу почта бўлими томонидан хат-хабарлар тарқатиш, пул ўтказмалари, жўнатмалар, даврий нашрларга обуна қилиш ва тарқатиш, барча турдаги коммунал тўловларни қабул қилиш, шунингдек, давлат, банк, ва курерлик хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган.

Шерзод Шерматов «Ўзбектелеком» АКнинг Қораўзак туманида жойлашган телекоммуникация алоқаси бўлими ва унинг қошида ташкил этилган IT-марказ фаолияти билан ҳам танишди.

Учрашувларда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва АКТ соҳасига ёшларни кўпроқ жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг