Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кун тартибида: халқаро ҳамкорлик  ва рақамли хавфсизлик

Кун тартибида: халқаро ҳамкорлик  ва рақамли хавфсизлик

2025 йил 20 май куни GSMA M360 Eurasia халқаро форуми доирасида Тошкент шаҳрида ахборот хавфсизлиги ва рақамли трансформация масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда давлат регуляторлари, алоқа операторлари, халқаро ташкилотлар ва технологик компаниялар вакиллари иштирок этди.

GSMAнинг телекоммуникация соҳасини рақамлаштириш бўйича халқаро ташаббуси доирасида Ўзбекистон ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларни кибертаҳдидлардан ҳимоя қилишда тизимли ёндашувни намойиш этишда давом этмоқда. Муҳокаманинг асосий мавзуларидан бири Antifrod тизими бўлди.

Учрашув давомида иштирокчилар томонидан фирибгарликнинг олдини олиш бўйича самарали амалиётлар муҳокама қилинди. «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК томонидан ишлаб чиқилган Antifrod тизимини жорий этиш тажрибаси тақдим этиди. Шунингдек, жараёнларни оптималлаштириш, истеъмолчиларни ҳимоя қилиш механизмлари, шунингдек, қонунчилик талабларига мувофиқликни таъминлаш масалалари ҳам учрашувнинг асосий мавзулари бўлди. Иқтисодий стратегик шерикликка алоҳида эътибор қаратилди.

Сўнгги бир йил ичида Ўзбекистондаги Antifrod тизими фирибгарлик операциялари ва фойдаланувчилар маълумотларига рухсациз киришга уринишларни блоклаш орқали фойдаланувчиларнинг маблағларини ўғирлашга бўлган кўплаб уринишларнинг олдини олди.

Тадбир ушбу тизимни ва минтақадаги шунга ўхшаш тизимларни ривожлантириш истиқболлари, хизматлар импортини назорат қилиш механизмлари, шунингдек, халқаро ҳамкорлик зарурлигини муҳокама қилиш имконини берди. Иштирокчилар ҳамкорликни кенгайтириш ва рақамли трансформация стратегияларини биргаликда ишлаб чиқишдан манфаатдор эканини тасдиқладилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг