
Янги рақамли Ўзбекистон: Тошкентда M360 Eurasia 2025 саммити қандай якунланди
22 май куни Тошкентда GSMA ташкилотининг M360 Eurasia 2025 саммити муваффақиятли якунига етди. Бу саммит Марказий Осиёда илк бор ўтказилди. Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, Beeline Uzbekistan ва VEON Group томонидан қўллаб-қувватланган ушбу муҳим тадбир бутун Евроосиё бўйлаб глобал мобил алоқа ва технология соҳаларининг нуфузли раҳбарлари, сиёсатчилар, инвесторлар ҳамда соҳа мутахассисларини бир жойга тўплади.

Кун тартибида: халқаро ҳамкорлик ва рақамли хавфсизлик
2025 йил 20 май куни GSMA M360 Eurasia халқаро форуми доирасида Тошкент шаҳрида ахборот хавфсизлиги ва рақамли трансформация масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда давлат регуляторлари, алоқа операторлари, халқаро ташкилотлар ва технологик компаниялар вакиллари иштирок этди.

Мобил интернет янада тезроқ: Beeline Uzbekistan алоқа сифатини ошириш учун инновацион технологияларни жорий этмоқда
VEON Group таркибига кирувчи Beeline Uzbekistan мамлакат бўйлаб тармоқни фаол ривожлантиришда ва мобил алоқа сифатини яхшилашда давом этмоқда. Компания илғор Triple Band Massive MIMO 32T32R ускунасини қўллаган ҳолда пилот лойиҳани ишга туширди ва 2025 йил бошидан амалга оширилган тармоқ модернизацияси якунларини эълон қилди.