«Ўзбекистон почтаси» халқаро авиапочта жўнатмаларини қисман тиклади
«Ўзбекистон почтаси» компанияси 20 апрелдан бошлаб халқаро авиапочта жўнатмаларини юборишни қисман тиклади. Бу ҳақда АКТ вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда 38 та давлатга халқаро авиапочта жўнатмаларини қабул қилиш бошланган. Жўнатмалар юк ташишни амалга оширувчи авиақатновлар орқали жорий йил 20 апрелдан 1 июнгача дунёнинг 38 давлатига «Экстра» тариф режаси асосида халқаро авиа почта жўнатмаларни етказиб берилиши йўлга қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида 20 мартдан бошлаб «Ўзбекистон почтаси» почта жўнатмаларини ер усти транспорти орқали бошқа давлатларга юбораётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter