«Ford» ва «Alibaba» автомобиллар савдосига мўлжалланган автоматни ишга туширди
Хитойнинг «Alibaba» компанияси «Ford» автомобиль концерни билан биргаликда автомобилларни автомат равишда сотишни йўлга қўйиш устида 2016 йилда иш бошлаганди. 2017 йилнинг декабрида тармоқларда ўлчами кўп қаватли уйдек келадиган мазкур ноодатий қурилманинг илк суратлари пайдо бўлганди. Ниҳоят «Super Test-Drive Center» номини олган илк автомат ўз ишини бошлади, деб хабар берди «Hi-News».
Ушбу автомат ёрдамида автомобиль харид қилиш жуда осон: бунда махсус терминалдан ёки интернет тармоғида бепул юклаб олса бўладиган мобиль дастурдан фойдаланиш мумкин. Автомобилни нафақат сотиб олиш, балки уч кун давомида синовдан ўтказиш имконияти ҳам бор. Агарда автомобиль харидорга маъқул келса, сотиб олади, акс ҳолда уни қайтариб беради.
Автомобиллар савдосининг бу каби усули ХХ асрнинг бошларида тақдим этилган. Ҳатто Cарвана компанияси АҚШ ҳудудида уни амалга ҳам синаб кўрган. Шунингдек, шу турдаги автоматлар Сингапурда ҳам фаолият кўрсатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter