Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танқид «Алибобо» ва бошқа IT-гигантларга жуда қимматга тушди

Танқид «Алибобо» ва бошқа IT-гигантларга жуда қимматга тушди

Фото: «24 Канал»

«Alibaba»  қийматни йўқотиш борасида рекорд ўрнатди — Жек Ма дунё банк тартибини «қариялар клуби» дея таърифлаб, Хитой молия тизимини танқид қилганидан сўнг орадан бир йил ўтиб (2020 йилнинг октябрига нисбатан) унинг компанияси ўз қийматининг 44 фоизини йўқотди. Йўқотилган қиймат — $344,4 млрд!

Танқидга қарши юриш қилган хитойлик мувофиқлаштирувчилар «Alibaba»нинг шўъбаси — «Ant Group» молия-технологиялар компанияси акциялари очиқ савдосини ман этишди, бош компаниянинг ўзига эса антимонопол жарима — нақ $2,8 млрд. тўлаш мажбурияти юкланди. Ўша воқеалар авжида Жек Манинг сирли равишда бир неча ойга кўздан ғойиб бўлиши жаҳон жамоатчилигини ташвишга солиб қўйди.

Буёғига домино эффектига гувоҳ бўлдик: Хитой ҳукумати буровни шунчалик олдики, «Alibaba» ортидан Хитойдаги IT-соҳанинг бошқа гигантлари ва туташ соҳалар учун «сичқоннинг ини минг танга» бўлиб қолди.

Жек Манинг танқидидан сўнг Хитой  IT-гигантларининг йўқотишлари

«Қариялар клуби» берган «қимматли» сабоқни Жек Ма бир умрга унутмаслиги тайин. Унинг империяси аввалги шуҳрати ва салоҳиятини тиклай оладими? Назаримизда бу савол ҳали кўп вақт очиқ туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг