Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жек Ма Хитойга қайтди

Жек Ма Хитойга қайтди

Хитойнинг энг бадавлат одамларидан бири, Alibaba асосчиси Жек Ма 27 март куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 2017 йилда ўзи асос солган мактабга ташриф буюрди.

Жек Ма мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан учрашиб, таълим ва ChatGPT чатбот технологиясидан фойдаланиш масаласини муҳокама қилган. South China Morning Post хабарига кўра, учрашувнинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.

2013 йили Жек Ма Alibaba бош директори лавозимидан воз кечган, 2019 йилда эса компания бошқаруви раиси лавозимини тарк этганди.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги тадбиркор уни мамлакатда бизнес ривожини қўллаб-қувватлашга ундаган расмийлар таклифига қарамай, Хитойга қайтмасликка қарор қилганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Alibaba компанияси асосчиси (Ali Express компаниясига эгалик қилувчи компания) Жек Ма ўтган йили мамлакатни тарк этган ва Японияда яшаётган эди. Бунга унинг Хитой расмийлари билан муносабатлари ёмонлашгани сабаб бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг