Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Автомат коробка» умрини узайтириш учун нима қилиш керак?

«Автомат коробка» умрини узайтириш учун нима қилиш керак?

Фото: «Равон»

Машиналардаги автомат узатмали қурилмалар механик қурилмаларга нисбатан бирмунча мураккаб тузилган, шу боис уларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш ва тўғри фойдаланиш керак.

«Автомат» ҳар қанча мураккаб бўлгани билан умрини узайтириш унча қийинмас, дейишмоқда «Автоновости дня» портали экспертлари.

Мойни алмаштириш керак

Агарда автомат узатмалар қутиси узоқ вақт хизматингизда бўлишини истасангиз ҳар 30-60 минг километр йўл босилгандан сўнг мойини янгилаб туринг. Буни тўлиқ (трансмиссия суюқлигини тўкиш орқали) ёки қисман амалга ошириш мумкин.

Самараси яхши бўлиши учун машинани автосервисга олиб боринг. Мой қўлда алмаштирилганда янгиланиш чала бўлиши ва оқибатда узатманинг хизмат муддатига ижобий таъсир этмаслиги эҳтимоли бор.


Машинани қиздиринг

Буни шундоқ ҳам кўпчилик билади: машинани қиздиришга эринманг. Шунда айниқса йилнинг совуқ фаслларда қуюқлашиб қоладиган мойнинг сирғалувчанлик хусусияти ошади. Бунинг учун икки-уч дақиқа кифоя. Бундан ташқари, машинани ҳайдашда дастлабки километрда кескин қўзғалиш ва тўхталишлардан тийилган маъқул.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг