Қўйилаётган баҳолар ва ўқувчиларнинг ўзаро солиштирилиши — таълимнинг душмани (тадқиқот)
«Harris Insights & Analytics» компанияси ва «LEGO Education» ҳамкорликда болалар, ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасида сўровнома ўтказди. Сўровнома мавзуси: «Таълим жараёнидаги ишонч».
Тадқиқот АҚШ, Германия, Япония, Хитой ва Россиядаги беш ёшдан 18 ёшгача 5002 нафар мактаб ўқувчиси, 2001 нафар ота-она ва 1152 нафар ўқитувчини қамраб олди.
Мазкур ўрганиш дарсларни ўзлаштириш жараёнида стрессга энг кўп рус ўқувчилари тушишини кўрсатди. Рус респондетларининг хавотирланиш кўрсатичи — 79 фоиз.
Кейинги ўринларда: Хитой — 64 фоиз ва Германия — 61 фоиз.
Тадқиқот хавотир ва ўзига ишончсизлик болаларнинг таълим олишида халақит беришини кўрсатди, масалан, рус ўқитувчиларининг 68 фоизи буни тасдиқлади.
Бунга нима сабаб бўляпти деган саволга болалар, ота-оналар ва ўқитувчиларнинг жавоби муштарак чиқди: қўйилаётган баҳолар ва ўқувчиларнинг ўзаро солиштирилиши.
Тест ва имтиҳонлар мактаб ўқувчиларини энг ҳаяжонга солувчи жараёнлар бўлиб, бу фактни Хитойдаги ўқувчиларнинг 73 фоизи, Германияда — 66 фоизи, АҚШда — 64 фоизи, Японияда — 58 фоизи, Россияда — 57 фоизи тасдиқлаган.
Тадқиқот муаллифларига кўра, америкалик болаларнинг 86 фоизи омадсизликни таълим жараёнининг бир қисми деб ҳисоблайди. Бу фикрга япониялик болаларнинг 83 фоизи, германиялик болаларнинг 82 фоизи, рус болаларининг 80 фоизи қўшилган.
Аксарият ўқитувчилар (91 фоиз) мактаб йилларидаги омадсизликлар ўқувчиларни тоблаши ва уларнинг келажагига ижобий таъсир кўрсатишига ишонишларини билдиришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter