Стоматология институтида бир йилда учта халқаро факультет очилди
Тошкент давлат стоматология институтида айни пайтда хорижий мамлакатларнинг элликка яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. 2018 йил давомида 50 нафардан ортиқ талаба ва 20 нафардан зиёд профессор-ўқитувчилар хорижда узоқ муддатли малака оширди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ҳамкорлик дастурлари натижасида 2018-2019 ўқув йилидан Италиянинг Турин университети билан «Биотиббий мухандислик» ва Москва Давлат тиббиёт стоматология университети билан «Стоматология» факультетлари ташкил этилди.
Куни кеча институт делегациясининг Россия федерациясига ташрифи доирасида Оренбург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорлик дастурига асосан, «Клиник-психология» йўналишида янги факультет очилмоқда. Мазкур факультетга 2019-2020 ўқув йилидан талабалар қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter