Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Стоматология институтига дунёнинг етакчи университетларининг 25 нафар профессор-ўқитувчилари ишга қабул қилинди

Стоматология институтига дунёнинг етакчи университетларининг 25 нафар профессор-ўқитувчилари ишга қабул қилинди

Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч йўналтирилмоқда.

Ўтган йили 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш мақсадида, таълимдаги ҳозирги муаммоларни ҳал қиладиган, яқин йилларда самарали натижасини кўрсатадиган ва кейинги тараққиёт даражасини белгилаб берадишда дунёдаги етакчи таълим тизимини илғор тажрибасидан фойдаланиш тавсия этилди.

Институтнинг дунёнинг етакчи ҳамкор университетлари билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, бугунги кунга қадар бир нечта лойиҳалар бўйича иш олиб борилмоқда.

2020-2021 ўқув йили баҳорги семестридан бошлаб, Тошкент давлат стоматология институти жамоасига 25 та хорижий педагоглари ишга қабул қилинди.

Ҳамкор университетлар орасида дунёдаги QS ҳалқаро рейтингга кирувчи Италиянинг Милан университети, Финляндиянинг JAMK университети, Россиянинг РУДН университети ва бошқалар ўрин эгаллаган.

Мазкур педагоглар «Стоматология» ва «Даволаш иши» йуналишдаги фанлардан маъруза ва амалий фанларни ўқитишга жалб қилиндилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг