Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунё стоматологлари Самарқандда жам бўлди

Дунё стоматологлари Самарқандда жам бўлди

Жорий йилнинг 22 ноябр куни Самарқанд Cитидаги Minyoun меҳмонхонасида "Стоматологик касалликлар профилактикаси ва даволашдаги замонавий ёндашувлар" номли халқаро стоматологлар конгресси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги, Ўзбекистон Стоматологлар ассоциацияси ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан ташкиллаштирилаётган конгрессда Республикамиз ҳамда АҚШ, Россия Федерацияси, Франсия, Болгария, Миср, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби ўндан зиёд мамлакатлардан 300 дан ортиқ соҳа вакиллари иштирок этди.

Конгресс очилишида сўзга чиққан Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори, профессор Жасур Ризаев ташкил этилаётган мазкур нуфузли анжуманнинг замонавий стоматологиядаги долзарб масалалар ва янги ютуқларни баҳам кўриш ҳамда тажриба алмашиш майдони эканини таъкидлаб, анжуманнинг соҳа ривожи ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, жаҳон тажрибасини жорий қилишдаги аҳамиятини юқори баҳолади.

Конгресс доирасида стоматологиянинг долзарб муаммолари, янги илмий ва амалий ютуқлар акс этган маърузалар, замонавий стоматологик технология ва жиҳозлар билан йигирмага яқин маҳорат дарслари ташкил этилди. Жумладан, “Соматик касалликларнинг олдини олиш стоматологик профилактика сифатида”, “Периодонтологияда рақамли ечимлар ва клиник кўникмаларнинг синергияси”, Субпериостал имплантлар – ўтмиш, бугун ва келажак”, “Замонавий стоматологияда микроскопларнинг ўрни” ва бошқа шу каби мавзулар юзасидан маърузалар тингланиб, фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг